«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон ғарбида ҳукуматга қарашли тўртта назорат-ўтказиш постини қўлга олди ва 20 дан ортиқ полициячини ўлдирди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Қуролланган жангарилар ўтган кечада Фарахруд аҳоли яшаш пунктидаги учта назорат-ўтказиш пости ва Фарах вилоятидаги яна бир постни қўлга олди ҳамда 24 нафар полициячини ўлдирди. Террорчилар яна тўрт нафар полициячини ўғирлаб кетган. Уларнинг ҳозирги аҳволи номаълум», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)