Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Мудофаа вазирлиги тизимидаги бир гуруҳ офицер ва сержантлар ахборот-коммуникация технологияларига оид билим ва малакаларини оширмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори талабларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилди.
— Инҳа университетининг етук мутахассислари томонидан махсус дарслар ўтилмоқда, – дейди капитан Лутфулло Муродов. – Ҳар бир машғулотни қунт ва қизиқиш билан ўзлаштирмоқдамиз. Ушбу инновацион билим ва кўникмалар келгусида нафақат ҳарбий хизмат жараёнида балки, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида қўл келиши шак-шубҳасиз.
Ўқув курсини муваффақиятли тугатган ҳарбий хизматчиларга махсус сертификатлар берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)