Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари кечки пайт Миробод туманида хизмат олиб бораётганда Салор канали ичидан ёрдам сўралган овозни эшитиб қолди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ходимлар дарров ёрдамга шошилди ва мастлик ҳолатида, эҳтиётсизлик оқибатида каналга тушиб кетган эркакни қутқариб, ҳаётини сақлаб қолди.
Фуқаро 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг ходимлар уни уйига олиб бориб қўйди.
Изоҳ (0)