• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўтган йили 230 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилди

    Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида билдирилган асосли ва танқидий фикрларидан сўнг мавжуд патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари стационар постларининг 74 таси тугатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатида маълум қилди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    2017 йилда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 3,7 миллиондан ортиқ қоидабузарлик ҳолати аниқланди. 67148 ҳайдовчи автомобилини спиртли ичимлик ичиб бошқарган. 40 мингга яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати эса пиёдалар томонидан содир қилинган.

    81128 ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган материаллар судларга юборилди. Шундан 51 мингдан ортиғи маълум муддатларга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. 1,5 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси болалар иштирокида содир бўлган.

    Ҳозирда йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги тушунмовчиликларни холисона ва қонун асосида ҳал қилиш учун ҳар бир инспекторни ҳайдовчи билан суҳбати тўла акс эттириладиган видеокамералар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

    Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида йўл-патруль хизматининг мотоциклдаги гуруҳлари ташкил этилди. Уларга йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандлик ҳосил бўлишининг олдини олиш, йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиши қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда, шунингдек хорижий ва бошқа делегацияларни кузатишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилди.

    Президентнинг 2018 йил 14 февралдаги қарорига кўра, Тошкент шаҳрида транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхтаб туриш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Бунда транспорт воситаси ҳайдовчиси жойида бўлмаган тақдирда ҳам йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда тўхтаб туриш ҳолати қайд этилади ва расмийлаштирилади.

    2017 йилда 12705 ёнғин содир бўлган. Бунда 159 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 398 нафари турли тан жароҳати олган. Ёнғинлар натижасида 68 миллиард сўмдан ортиқроқ миқдорда моддий зарар кўрилди. Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва жойлардаги ходимларнинг хизматга содиқ ва фидойилиги туфайли ёнғинлар вақтида 195 нафар фуқаро соғ-омон ҳолда ёнғиндан қутқариб қолинди.

    Жумладан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида сафдор Алибек Шодмонов ва Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида сафдор Муроджон Зиёвуддиновлар ёнғинни ўчириш вақтида хизмат вазифаларини бажара туриб, ҳалок бўлди. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ёнғин хавфсизлиги ходими кичик сержант Шукур Калабаев ёнғин вақтида ўз жонини аямасдан ёниб турган оловга кириб, 12 нафар фуқарони олиб чиқди.

    Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан 25331 халқ хўжалиги объекти ва 10 мингга яқин хонадон қўриқланмоқда. Қўриқланаётган объектлардан майда ўғирлик учун 6283 шахс ушланиб, улардан олинган 902 миллион сўмдан ортиқроқ қийматдаги моддий-товар бойликлар эгаларига қайтарилди. Ушбу ҳуқуқбузарликларни содир қилган шахсларга судлар томонидан 594 миллион сўмдан ортиқроқ жарима қўлланилди.

    Қўриқлаш хизмати томонидан савдо нуқталари, бозорлар, умумий овқатланиш тармоқлари, мактаблар, ўрта махсус ўқув юртлари, маданият ва истироҳат боғларида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши натижасида 2 мингга яқин жиноятнинг олди олинди.

    Президентнинг 2017 йил 16 августдаги қарори асосида вазирлик тизимида ҳар бир минтақада 1 тадан, жами 14 академик лицей ташкил этилди. 2017 йилда хизматда алоҳида намуна кўрсатган ҳамда юқори кўрсаткичларга эришган 89 нафар ходимга давлат мукофотлари берилди, 10 мингдан ортиқ ходим вазирлик томонидан рағбатлантирилди.

    Ички ишлар органларида ўз ишининг устаси бўлган профессионал ходимлар билан бир қаторда ички ишлар органлари сафига ғараз ниятларда кирган, ўз манфаатини давлат ва халқ манфатларидан устун қўядиган ходимлар ҳам учраб туради. 2017 йилда хизмат интизомини бузганлиги учун 8032 нафар ходимга интизомий жазо берилди. Шундан 230 нафари турли жиноятларни содир қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.

    18.02.2018, 22:33   Изоҳ (0)   24552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2017 йилда Ўзбекистонда наркотик моддалар билан боғлиқ 5 мингга яқин жиноят содир этилди

    18.02.2018, 21:49

    Ўзбекистонда 2017 йили 18 мингдан ортиқ шахс махсус ҳисобдан чиқарилди

    18.02.2018, 21:25

    Чирчиқда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

    18.02.2018, 20:39

    Ўзбекистонда ўтган йили яқин қариндошлар томонидан 200 га яқин қотиллик содир этилди

    18.02.2018, 19:56

    Ўзбекистонда 2017 йилда жиноятлар 15 фоизга камайишига эришилди

    18.02.2018, 19:10

    Бувайдалик «ҳожатбарор» поплик танишини 80 млн сўмга чув туширди

    18.02.2018, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.