Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги «Катта полвон» маҳалласида 17 февраль, соат 19.00 ларда оилавий можаро юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
1972 йилда туғилган Т.Жонбўтаева уйида ўзи билан бирга яшаган опаси, 1964 йилда туғилган Ш.Жонбўтаеванинг бошига болта билан уриб, жароҳат етказди.
Ҳодиса оқибатида Ш.Жонбўтаева воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Т.Жонбўтаева эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)