НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия Ўрта ва кичик масофага парвоз қилувчи ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги келишувни бузаётганлиги ва шу тариқа янги ядро пойгасини провокация қилаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда сиёсатчи Bild газетасига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШ Ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги келишувни имзолаган давлатлардан бири сифатида Россия уни бузаётганлиги ва ўрта масофага парвоз қилувчи янги ракетани ишлаб чиқиш ҳамда синовдан ўтказишни режалаштираётганлигини аниқлади. НАТОнинг барча ҳамкорлари ташвишланмоқда», — деди Столтенберг.
Столтенберг Россияда ядро қуролининг модернизация қилиниши Европанинг бошқа мамлакатларини ядро дастурини ривожлантиришга провокация қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)