Бугун, 19 февраль куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 207 километр шимоли-шарқда соат 07:01 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат сейсмологик станциясига таяниб, «Казинформ» хабар берди.
«Зилзиланинг энергетик класси 9,7. Магнитудаси МПВ 4,7. Ер ости силкинишининг эпимаркази шимолий кенглик бўйича 44,20 даража ва шарқий узунлик бўйича 79,08 даражада жойлашган. Чуқурлиги 5 километр», — дейилади хабарда.
Жабрланганлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумотлар келиб тушмади.
Изоҳ (0)