Владимир Путин президентлик кампанияси доирасида ўз сайловолди видеороликлари учун суратга тушиш ва овоз ёзишдан бош тортди, деб ёзади Meduza унинг штаби матбуот котиби Андрей Кондрашовга таяниб.
Бунинг ўрнига, тарғибот учун ажратилган вақтларда асосий телеканаллар орқали намойиш этиладиган роликларда Путиннинг нутқларидан парчалар ва бошқа хроника келтирилади.
Сайловолди роликларининг асосий шиори «Кучли президент — кучли Россия» бўлади, бу аввалроқ бутун мамлакат бўйлаб жойлаштирилган Путиннинг сурати туширилган билбордлардан ҳам ўрин олган эди.
Изоҳ (0)