Инвесторлари миллиардерлар Ричард Брэнсон ва Зиявудин Магомедов бўлган Virgin Hyperloop One компанияси Ҳиндистоннинг Пуна ва Мумбай шаҳарлари ўртасида тезюрар поезд лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу технология синовдан ўтгандан кейинги биринчи лойиҳадир, деб ёзади «РБК».
Тегишли келишув 18 февраль, якшанба куни Мумбайда VHO ва Пуна шаҳар округини ривожлантириш бошқармаси ўртасида Магнериc Маҳараштра инвестицион форумида имзоланди.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ярим йил ичида ишлаб чиқилиши лозим. У тасдиқлангандан сўнг VHO трасса қурилиши учун ариза бериш ҳуқуқини қўлга киритади. У икки босқич: 10 километрлик синов қисми ва йўналишнинг асосий қисмини барпо этишдан иборат бўлади. Бу босқичларни 2021 ва 2024—2025 йилларда якунлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)