Сурия шимоли-шарқида амалга оширилган теракт оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълумотларга кўра, миналаштирилган автомобиль Туркия чегарасида жойлашган Қамишли шаҳри ҳудудида портлатиб юборилган. Етти киши жароҳат олган. Жароҳат олганларнинг бир нечтаси шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи оғир.
Қамишли Дамашқ шаҳридан 720 километр узоқликда жойлашган бўлиб, Сурия курдларининг норасмий пойтахти ҳисобланади.
Изоҳ (0)