Британия киноакадемияси йилнинг энг яхши актёр ва актрисалари номини эълон қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Энг яхши аёл роли ижрочиси» номинациясида Фрэнсис Макдорманд «Миссури штати Эббинг чегарасидаги уч билборд» фильмидаги ижроси учун ғолиб деб топилди.
«Қора кунлар» фильмидаги ижроси учун Гэри Олдмен «Энг яхши эркак роли» номинациясида ғолиб бўлди.
Иккинчи даражали ролларнинг моҳир ижрочиси номига аёллар орасидан «Тоня ҳаммага қарши» фильмидаги ижроси учун америкалик актриса Эллисон Женни сазовор бўлди. Айнан шу номинацияда эркаклардан «Миссури штати Эббинг чегарасидаги уч билборд» фильмидаги иккинчи даражали роли учун америкалик актёр Сэм Рокуэлл ғолиб бўлди.
Кинотанқидчилар Дэниэл Калуяни тез танилаётган ёш актёр сифатида эътироф этди.
Изоҳ (0)