«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов «Исломхўжа» деб номланган тарихий, бадиий-публицистик жанрдаги фильмнинг суратга олиш ишларига тайёргарлик давом этмоқда.
Фильмда Исломхўжанинг қизи, Асфандиёрхоннинг хотини, малика Азизапошша бика роли учун актриса Асал Шодиева тасдиқланди. Бу ҳақда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Исломхўжа» деб номланган тарихий, бадиий-публицистик жанрдаги фильмни суратга олиш ишларига тайёргарлик давом этмоқда. Фильмда Исломхўжанинг қизи, Асфандиёрхоннинг хотини, малика Азизапошша бика роли учун актриса Асал Шодиева тасдиқланди. Бундан ташқари Чор Россияси подшоси Николай II роли учун Оскар Жалиловнинг номзоди тасдиқланди. Айни вақтда фильм учун махсус бир нечта декорация қуриш ишларини бошладик.Жаҳонгир Аҳмедов, режиссёр
Изоҳ (0)