«Қартадан қурилган уй» сериалидаги Фредди роли билан танилган америкалик актёр Рег Э. Кэти 59 ёшида саратон хасталиги оқибатида оламдан ўтди. Бу ҳақда Variety нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Биз ‘Қартадан қурилган уй’ орқали ҳамкасбимиз ва дўстимизга айланган Рег Э.Кэтининг ўлимидан чуқур қайғудамиз. Рег жуда оқкўнгил инсон, ажойиб актёр, ҳақиқий жентелмен эди. Унинг оиласига ҳамдардлигимизни билдириб қоламиз», — дейилади сериални яратиш билан шуғулланган Netflix компаниясининг баёнотида.
Рег Э. Кэти актёрлик фаолиятини 1984 йилда бошлаган ва «Ниқоб», «Етти», «Тез ёрдам» каби 70 дан ортиқ кино ҳамда сериалларда суратга тушган. 2015 йилда «Қартадан қурилган уй» сериалидаги роли учун «Эмми» мукофотини қўлга киритган.
Изоҳ (0)