Ўзбекистон Қирғизистонга 2 та «тез ёрдам» машинаси совға қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Машиналардан бири Боткен шаҳри аҳолисига, иккинчиси эса Қадамжой туманидаги Жани-Жер қишлоғидаги шифокорлар амалиёт маркази учун хизмат қиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Ўш шаҳрида мактаб ва савдо-кўнгилочар маркази қуриш бўйича иш олиб бораётгани билдирилганди.
Изоҳ (0)