Пешку туманида Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилояти фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Бухорога ташрифдан энг асосий мақсад одамларни иш билан таъминлаш экани, аниқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳисобидан вилоятда 90 минг иш ўрни яратилиши режалаштирилганини таъкидлади.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратган субъектларни молиявий қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бюджетга тушумларни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ҳар бир лойиҳа юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини берди. Мир Араб мадрасаси бино ва иншоотлари, туристларга хизмат кўрсатувчи автоуловлар, инфратузилма объектларини кўздан кечирди.
Изоҳ (0)