Москвада яқин уч йил ичида 50 та янги метро бекати қурилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Москва мерининг шаҳарсозлик сиёсати ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Марат Ҳуснуллиннинг сўзларига кўра, бунинг учун 500 миллиард рубль (тахминан 8,8 миллиард доллар) маблағ сарфланиши режалаштирилган.
«2018 йилнинг ўзида камида 21 та янги бекатни фойдаланишга топширишни режалаштиряпмиз. Ҳар йили янги бекатлар қурилишини молиялаштириш учун ўртача 150—170 миллиард рубль маблағ йўналтирилади», — деди Ҳуснуллин.
Унинг қўшимча қилишича, Москвада янги бекатларни қуриш давомида метро йўналишларини янада узайтириш имкониятлари ҳам ҳисобга олинади.
Изоҳ (0)