АҚШнинг Паркленд шаҳридаги 17 киши отиб ўлдирилган мактаб бузиб ташланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press агентлигига кўра, 3 қаватли бинони бузиш ғояси мактаб фаолларининг Флорида қонунчилик йиғини аъзолари билан учрашувида муҳокама қилинган.
Штат сенатори Билл Галвано мавжуд бинони бузиш ва янгисини қуришга кетадиган харажатларни 30 миллион доллар деб баҳолаган.
Аввалроқ мактаб округи раҳбари Роберт Ренси журналистларга фожиа юз берган бино ўқувчилар таҳсил олиши учун ишлатилмаслиги лозимлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)