Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари “Аваза” миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган “Озарбайжон—Туркманистон— Ўзбекистон” форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади. Тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
5 август куни Туркманистонда БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича 3-конференцияси ўтказилганди. Анжуман доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган.
Мулоқотда энергетика, транспорт ва логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилган. Амалий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун мазкур форматдаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинган.
Изоҳ (0)