Россия Олий суди Владимир Путиннинг президентликка номзод сифатида рўйхатга олинишини ноқонуний деб топишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суд шу тариқа Путинни номзод сифатида рўйхатга олган Россия марказий сайлов комиссияси ҳаракатларида қонун бузилишларини қайд этмади. Шунингдек, амалдаги давлат раҳбари номзоди илгари сурилиши конституцияга зид эмас деб топди.
Олдинроқ Россия президентлигига номзодлардан бири, телебошловчи Ксения Собчак судга шикоят бериб, Путин президентлик лавозимини уч муддат эгаллагани сабабли сайловларда иштирок этишга ҳаққи йўқлигини билдирганди.
Изоҳ (0)