Нигерия шимоли-шарқидаги бозорга уч нафар террорчи-худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда, PM News нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужум Борно штатининг Кондюга шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида содир бўлган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлиги вакилининг сўзларига кўра, тан жароҳати олганлар шифохонага етказилган.
Изоҳ (0)