Пхёнчханда бўлиб ўтаётган қишки Олимпиада ташкилий қўмитаси вакили Сон Пек Юнинг маълум қилишича, тадбирни ёритиш учун аккредитациядан ўтган кореялик журналистлардан бири ўз хонасида ўлик ҳолда топилган, деб хабар берди «Корреспондент.net».
«Кореялик бу журналист япониялик ҳамкасбларига ёрдам берган. ОАВлар учун мўлжалланган уйда яшаган марҳумни унинг хонадоши уйғотишга уринган, бироқ журналист бу пайтда ўлик бўлган. Унинг ёши 55 да эди», — дейди Сон Пек Ю.
Хабар қилинишича, полиция журналистнинг ўлими юзасидан текширувларни бошлаб юборган. Марҳумнинг яқинлари сўзларига кўра, у нохуш ҳодиса содир бўлишидан олдинроқ юрак соҳасидаги оғриқдан шикоят қилган.
Изоҳ (0)