Турк армияси Сурия—Туркия чегарасидаги жанговар ҳаракатларда тақиқланган қуроллардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Африндаги курд мудофаа кучларининг расмий вакили Рейзан Хеду маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Турк армияси самолётлар, танклар, ракеталар ва халқаро конвенцияларга кўра тақиқланган қуролдан — напалм ва хлор газидан фойдаланмоқда, шунингдек, аскарлар сони бўйича ҳам тафовут катта. Уларнинг ихтиёрида турк ҳарбийларидан ташқари ўн минглаб террорчилар бор», — дейди Хеду.
Напалм — қурол сифатида ишлатиладиган қуюлтирилган бензин. 1980 йилда БМТ «Баъзи анъанавий қуроллардан фойдаланишни тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги конвенция»га кўра уни тақиқланган.
Изоҳ (0)