Австралия полицияси Мельбурнга йўл олган Carnival Legend номли денгиз саёҳати кемасидан оммавий муштлашув сабабли 23 кишини тушириб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, ўн кунлик саёҳат давомида кема бортида 30 киши оммавий муштлашувни келтириб чиқарган. Кеманинг хавфсизлик ходимларни жанжални бостириб, иштирокчиларни ерга ётқизган.
Шундан сўнг кема Иден шаҳрига тўхтаган. Полиция кема бортига келиб, ундан 23 кишини олиб тушиб кетган.
Изоҳ (0)