Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади.


Шавкат Мирзиёев саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.
4 август куни ҳам президент ушбу мамлакатга амалий ташриф билан борган эди. 5 август куни Туркманистонда БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича 3-конференцияси ўтказилганди. Анжуман доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)