Кеча — 17 февраль оқшомида футбол бўйича Англия Кубогининг чорак финали йўлида 2 та тўқнашув бўлиб ўтди ва ҳар иккисида ҳам «кўклар» зафар қучди.
«Лестер» қуйи лига вакили бўлган «Шеффилд Юнайтед» устидан зафар қучиб, чорак финал чиптасига эга чиқди. Шу куни «тулкилар» сафида икки етакчи ўзини кўрсатди. Риёд Маҳрез голли пас узатган бўлса, Жейми Варди ундан аниқ фойдаланишга эришди.
Лондоннинг «Челси» клуби эса йирик ғалабани қўлга киритди. Янги харид қилинган Оливье Жиру шу куни «Челси» сафидаги дебют голини уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, франциялик футболчи 2 та голли узатмани амалга оширди, ҳар иккисидан ҳам Виллиан унумли фойдаланди. Жиру билан бир вақтда таништирилган ҳимоячи Эмерсон айнан франциялик ҳужумчи томонидан урилган голга ассистентлик қилгани эътиборга молик.
Келаётган ҳафта «Челси»ни Чемпионлар Лигасида «Барселона»га қарши жиддий учрашув кутиб турибди.
Англия Кубоги 1/8 финал 16 февраль, жума
«Челси» — «Халл Сити» 4:0
Голлар: Виллиан, 2 (1:0). Педро, 27 (2:0). Виллиан, 32 (3:0). Оливье Жиру, 42 (4:0).«Лестер» — «Шеффилд Юнайтед» 1:0
Гол: Жейми Варди, 66 (1:0).17 февраль, шанба«Шеффилд Уэнсдей» — «Суонси»«Вест Бромвич» — «Саутгемптон»«Брайтон» — «Ковентри»«Хаддерсфилд» — «Манчестер Юнайтед»
18 февраль, якшанба«Рочдейл» — «Тоттенҳэм»
19 февраль, душанба«Уиган» — «Манчестер Сити»
Изоҳ (0)