Бортида Мексика ички ишлар вазири Альфонсо Наваретте ва Оахака штати губернатори Алехандро Мурато бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Маълумотларга кўра, амалдорлар омон қолган, бироқ уларнинг ҳозирда аҳволи қандай эканлиги номаълум.
Вертолёт зилзила оқабатида зарар етган ҳудудларни айланиб чиқаётиб, 30 метр баландликдан автомобиль устига қулаб тушган. Бир неча одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Мексиканинг Оахака штатида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида миллионга яқин уй электр энергиясисиз қолган.
Изоҳ (0)