Марғилонда яшовчи фуқаро 1,6 миллион сўмга авиачипта олиб, Туркияга жўнаб кетганди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Бироқ, авиакасса ходимининг компьютер базасида йўл қўйган хатоси сабабли чипта бекор қилинади. Шу туфайли у Туркияга етиб боргач, аэропортнинг ўзидан Ўзбекистонга қайтариб юборилади.
Фуқаро Бош прокуратуранинг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ҳуқуқлари бузилганини хабар қилди. Шундан сўнг, Бош прокуратура ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамкорлигида бу ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш натижасида авиакасса ва унинг ходими истеъмолчига зарар келтиргани аниқланади. Етказилган зарар авиакасса ходимидан ундириб берилди.
Изоҳ (0)