Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда, жумладан, Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш фуқаролар учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлади. Ёш авлодни аждодларнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди. Қуръон тиловат қилинди.
Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, «Етти пир» номи билан машҳур қадамжоларни ободонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилди. Алломаларнинг юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлади. «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Изоҳ (0)