Миллий авиакомпания жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб Тошкент—Остона—Тошкент йўналишида тўртинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар якшанба кунлари A320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Якшанба: HY-721 Тошкент 18:10 - Остона 21:10
Якшанба: HY-722 Остона 22:10 - Тошкент 23:10
Ҳозирда «Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Остонага мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширмоқда.
Изоҳ (0)