• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунчилик палатасида ОАВга оид қонун лойиҳалари қабул қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Депутатлар «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди.

    Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унинг таркибига сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи депутатлари, вазирликлар ва идораларнинг, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, амалиётчи мутахассислар, олимлар киритилди.

    Бундан ташқари, кенг муҳокама қилиш мақсадида ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг www.parliament.gov.uz. веб-сайтига жойлаштирилди. Муҳокама якунларига кўра келиб тушган таклифларнинг катта қисми қонун лойиҳасини маромига етказишда ҳисобга олинди. Хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда ОАВда туркум нашрнинг халқаро стандарти рақами (ISSN) бўлиши кераклиги ҳақидаги талабни чиқариб ташлаш таклиф этилди.

    Давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида журналистларнинг нуфузини оширишга қаратилган «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Мазкур қонун лойиҳаси Германия, Буюк Британия, Австрия, АҚШ, Россия, Латвия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон каби мамлакатлар тажрибаси ва журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

    Шундан сўнг депутатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш натижаларига кўра Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишга киришди.

    Қонун лойиҳасида фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин иш танлаш ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида шахсни унинг илгари судланганлиги туфайли ишга қабул қилишни рад этишга (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тақиқ белгилаш учун ўзгартиш ва қўшимча киритиш назарда тутилмоқда.

    Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 356-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Мазкур ҳужжат электрон тижорат инфратузилмасини жорий этишни ҳамда туристик хизматларни онлайн-бронлаштириш ва Интернет орқали туристик маҳсулотларни сотиш бўйича хизматлар кўрсатувчи туристик фаолият субъектлари сонининг кўпайишини рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасини тайёрлашда Россия, Беларусь ва Грузия тажрибаси ўрганилди. Бу мамлакатларда туризм соҳаси учун солиқ имтиёзлари мавжуд.

    Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши соҳада, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тезкорлигини оширишга, шунингдек, туристик хизматлар нархини пасайтиришга, уларни диверсификация ва модернизация қилишга, рақобатни кучайтиришга хизмат қилади.

    Мажлис якунларига кўра барча кўриб чиқилган қонун лойиҳалари қабул қилинди.

    16.02.2018, 13:21   Изоҳ (0)   5821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди

    16.02.2018, 13:10

    Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаролик паспортлари топширилди

    16.02.2018, 12:20

    Бухоро шаҳридаги 54-боғча мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди

    16.02.2018, 11:43

    Бош прокуратура таркибида 8 та янги бошқарма тузилди

    16.02.2018, 11:37

    Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюрди

    16.02.2018, 11:29

    Тошкент телеминорасида суратга олишга рухсат берилди

    16.02.2018, 10:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.