• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қоронғида қаровсиз ташлаб кетилган». Фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими бўйича нималар маълум?

    Фарғонадаги 5 яшар қизалоқ Кибриёхоннинг ўлими жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу воқеа ортидан интернетда ваҳимали миш-мишлар тарқалишга ҳам улгурди. Расмий ахборот манбалари томонидан бир неча бор баёнот берилганига қарамай, мазкур ҳодиса билан боғлиқ жумбоқлар етарлича. «Дарё» бу маъшум воқеа боғлиқ барча маълумотларни бир саҳифага жамлади.

    Кибриёхон.

    Кибриёхон.
    Фото: Telegram

    Қотиллик

    Кибриёхоннинг ота-онаси Туркияда ишлагани сабабли, у II гуруҳ ногирони бўлган бобоси ва бувиси қарамоғида яшаган. «Газета.uz»нинг тергов маълумотларига асосланиб хабар беришича, 5 февраль куни соат 16:00 атрофида боғча ҳамшираси М.Қодирова ўзининг икки фарзанди билан бирга қариндошининг 5 ёшли қизи Кибриёхонни олиб кетган.

    Ҳамшира уч болани уйдан 50 метр масофада қолдириб, ўз ишлари бўйича кетган. Бу ҳақда Кибриёхоннинг бувисини телефон орқали огоҳлантирган ва ундан болаларни уйига олиб киришни сўраган.

    Бу вақтда 30—35 ёшлардаги велосипед минган эркак болаларга ширинлик олиб бериш баҳонасида улардан иккисини орқа ўриндиққа, бирини олдинга ўтқизган. Кўча бошигача боргач, эркак икки болани қолдирган ва қизчани ўзи билан олиб кетган.

    Соат тахминан 17:00 да қизнинг бувиси ҳамширага болалар уйга келмаганлигини айтган. Кибриёхон йўқолиб қолганини билгач, оила аъзолари мустақил қидирув бошлаган ва бир соатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.

    Қидирув ишлари натижасида 6 февраль куни тахминан 00:20 да Оқбўйра қишлоғида Кибриёхоннинг тан жароҳатлари етказилган жасади топилган.

    Биринчи гумонланувчи

    Воқеа жамоатчиликка маълум бўлганидан сўнг кўп ўтмай, Telegram’даги @Oltiariq_tv каналида гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида тайёрланган иккита фоторобот эълон қилинди.

    Фото: Telegram / @Oltiariq_tv

    9 февраль куни эса Қўштепа туманида истиқомат қилувчи О. А. гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Ижтимоий тармоқларда гумонланувчининг сурати ва 5 ёшли Кибриёхонни олиб кетгани тахмин қилинган велосипед сурати пайдо бўлди.

    Биринчи гумонланувчи ва унинг велосипеди.

    Биринчи гумонланувчи ва унинг велосипеди.
    Фото: Facebook

    Шу куни @Oltiariq_tv канали фойдаланувчилари ички ишлар органлари ходимлари гумонланувчини қотиллик юз берган жойга кўрсатма бериш учун олиб кетаётгани, уларнинг ортидан гумонланувчини калтаклашга тайёр оломон кетаётгани, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уларни тўхтатиб қолаётгани ҳақида аудиоёзувлар қолдирди.

    Гумонланувчи қўлга олиниши билан бир вақтда интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Эҳтиёт бўлинг! Ўзбекистонда болаларнинг органларини ўғирлаб кетаётган жиноий гуруҳ пайдо бўлди» мазмунидаги хабарлар пайдо бўлди. Ички ишлар вазирлиги эса бу хабарларни рад этиб, «Ўзбекистонда ёш болаларни ўғирлаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг барча ички аъзолари мавжуд бўлиб, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмагани»ни маълум қилди.

    @Oltiariq_tv каналида ёзилишича, туман ИИБ ходимлари Кибриёхон билан бирга ўғирлаб кетилган икки қизчани биринчи гумонланувчи билан юзлаштирган. Қизчалар уни биринчи бор кўриб турганини айтган. 11 февраль куни гумон остида қўлга олинган шахснинг жиноий ишга алоқадорлиги ўз тасдиғини топмагани ва у қўйиб юборилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

    Иккинчи гумонланувчи

    15 февраль куни «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида Кибриёхоннинг ўлими ҳақида лавҳа берилди. Унда қотиллик иши бўйича 14 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўштепа тумани Қумтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Абдураҳимов қўлга олингани маълум қилинди.

    Гумонланувчи Абдураҳимов билан боғлиқ тергов ҳаракатларида у ҳақиқатан ҳам 2018 йил 5 февраль куни вояга етмаган Кибриё Ғаффоралиевани унинг боғчаси олдидан велосипедга миндирган ҳолда олиб кетганлигини, уни ширинликлар олиб бераман деб алдаб, темирйўл кесишмаси олдига олиб бориб, қаровсиз ҳолда ташлаб кетганлигини тан олди, унинг ҳаракатлари тегишли далиллар билан ўз исботини топди. Ҳозирги вақтда гумонланувчи Абдураҳимов билан боғлиқ тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Усмонали Мамаризаев, Олтиариқ тумани ИИБ катта терговчиси

    Гумонланувчи Абдураҳимов ва унинг велосипеди.

    Гумонланувчи Абдураҳимов ва унинг велосипеди.
    Фото: Telegram / @Oltiariq_tv / «Ёшлар» телеканали

    «Давр»да намойиш этилган лавҳада гумонланувчининг исми ва ёшига аниқлик киритилмаган. Аммо ижтимоий тармоқларда гумондаги иккинчи шахс 1998 йилда туғилган Акмалжон Абдураҳимов эканлиги, у велосипедини бошқа рангга бўяб олгани айтилади. Эътиборли томони, ҳодиса юзасидан 16 февраль куни ЎзА сайтида эълон қилинган ахборотда ҳам гумонланувчининг 1998 йилда туғилгани, унинг исми-шарифи бош ҳарфлари А.А. экани қайд этилган.

    Болаларни боғчадан ким олиб кетган?

    Қотиллик содир бўлгани ҳақидаги илк хабарда 5 февраль куни соат 16:00 атрофида боғча ҳамшираси М.Қодирова ўзининг икки фарзанди билан бирга қариндошининг 5 ёшли қизи Кибриёхонни боғчадан олиб кетгани ва уйдан 50 метр масофада болаларни кўчада қолдиргани айтилади. «Давр»да намойиш этилган лавҳада эса Олтиариқ тумани ИИБ катта терговчиси Усмонали Мамаризаев гумонланувчи Абдураҳимов вояга етмаган Кибриё Ғаффоралиевани унинг боғчаси олдидан велосипедга миндирган ҳолда олиб кетганлигини тан олганини айтган.

    «Дарё» мухбири Муҳаммаджон Обидовнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин манбага таяниб хабар қилишича, боғча эшиги олдига видеокузатув камералари ўрнатилган. «Полосон» маҳалласида яшовчи аёл боғча ҳамшираси Кибриёхонни боғчадан унинг келинойиси олиб чиққанини айтган бўлса-да, аммо ўша куни электр ўчиб қолгани учун, қизалоқни боғчадан ким олиб чиқиб кетганини тасдиқловчи видеотасвир топилмаган.

    Қотил аслида ким?

    «Газета.uz»нинг тергов маълумотларига асосланиб берган хабарида Кибриёхоннинг тан жароҳатлари етказилган жасади 6 февраль куни соат 00:20 да Оқбўйра қишлоғидан топилгани ёзилган. ЎзА ҳам қизчанинг танасида жароҳатлар борлигини ёзган. ЎзАнинг қўшимча қилишича, қизалоқ 5 февраль куни соат тахминан 22:00 ларда «атроф қоронғи бўлишига қарамай, қаровсиз ҳолда ташлаб кетилган» (унинг соат 16:00 дан 22:00 гача қаерда бўлгани маълум эмас).

    «Давр»да чиқиш қилган фарғоналик терговчи ҳам «гумонланувчининг ўзи қизчани темирйўл кесишмаси олдига олиб бориб, қаровсиз ҳолда ташлаб кетганлигини тан олгани»ни айтди. Эътиборли томони, гумонланувчи қизалоқнинг жонига қасд қилганини эмас, айнан «боғчасидан олиб кетиб», сўнг «қаровсиз ташлаб кетганини тан олган».

    Ўз навбатида, гумонланувчига нисбатан жиноят иши айнан қайси модда бўйича қўзғатилгани айтилмаётгани ҳам ташлаб кетилган вақтда Кибриёхон қандай аҳволда бўлгани, қотил кимлиги ҳақидаги саволлар ҳозирча жавобсизлигини кўрсатмоқда. Бу саволларга ҳали давом этаётган тергов давомида жавоб топилади.

    16.02.2018, 16:21   Изоҳ (0)   259009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода балиқчиликни ривожлантиришга 100 миллиард сўм ажратилади

    16.02.2018, 16:17

    Абдулазиз Комилов Бельгия элчиси Жан-Артур Режибони қабул қилди

    16.02.2018, 15:47

    «Олтин қалам» миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди

    16.02.2018, 15:07

    Ўзбекистон ва Греция қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди

    16.02.2018, 14:57

    Туркияда аэропортдан қайтариб юборилган ўзбекистонлик Бош прокуратурага арз қилди 

    16.02.2018, 14:49

    Шавкат Мирзиёев «Етти пир» қадамжосини ободонлаштириш лойиҳалари чуқур ўйланмаганини танқид қилди

    16.02.2018, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.