Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу болалар боғчаси 1985 йилда қурилган бўлиб, шу кунга қадар мукаммал таъмирдан чиқарилмаган эди.
280 ўринга мўлжаллланган ушбу мактабгача таълим муассасасида 1,27 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган.
Муассаса юмшоқ ва қаттиқ мебеллар жамламаси, болалар учун махсус каравотлар, тиббий асбоб-ускуналар, мусиқий асбоблар, турли ўйинчоқ ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
«Шунингдек, боғчага компьютерлар ва кузатув камералари ҳам келтирилди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)