Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туманларида ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаролик паспортлари топширилмоқда, деб хабар беради Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Жумладан, Зангиота туманида Сортепа маҳалласида яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқаро Жангиш Ашурова хонадонига туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими раҳбарлари ташриф буюриб, фуқаролик паспортини топширди.
«Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Абдураҳмон Ортиқбоев ҳам ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатида туради. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқаролик паспорти учун зарур бўлган суратга олиш ва бармоқ изларини олишга мўлжалланган мобил қурилма воситаси орқали бошқалар қатори унинг уйига ички ишлар бўлими ходимлари келиб, суратга олишиб, бармоқ излари олинган эди. Бугун тайёр бўлган фуқаролик паспортини қўлига топширди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқаролар Муборак Юнусова, Мавжуда Хасанова ва Жамолиддин Хасановларга ҳам фуқаролик паспортлари ўз уйларида топширилиб, мутасаддилар томонидан махсус совға-саломлар тақдим этилди.
Изоҳ (0)