Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Владимир Путинга давлатни умрбод бошқаришни тилади, шунингдек, унга республика учун қилган барча ишлари учун миннатдорлик билдирди, деб ёзади «РИА Новости».
Қодиров томонидан Telegram’га жойланган пост унинг Чеченистон президенти вазифасини бажараётганига 11 йил тўлишига бағишланди. Унда республика раҳбари Путинга ўзига билдирилган ишонч учун раҳмат айтиб, шу йиллар ичида президентнинг ишочини оқлашга ҳаракат қилганини таъкидлади.
«Президентимиз, Олий Бош қўмондонимизга узоқ умр, давлатни умрбод бошқаришини тилайман. Биз эса доимо унга содиқлик билан хизмат қиламиз ва қўйилган барча вазифаларни олий даражада бажарамиз!» — деб ёзди у.
Изоҳ (0)