«Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 680/679-сонли йўловчи поезди жорий йилнинг 27 февраль санасига қадар фақат Қумқўрғон бекатигача қатновни амалга ошириши юзасидан ахборот берди, деб хабар беради ЎзА.
Қумқўрғондан Тошкентгача бўлган қатнов эса 28 февралгача давом этади.
«Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналишидаги қатновнинг 27 февраль санасига қадар фақат Қумқўрғон бекатигача амалга оширилишига сабаб, мазкур йўналишдаги темир йўлнинг Қумқўрғон бекатидан Сариосиё бекатигача бўлган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Тошкент — Сариосиё — Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 680/679-сонли поездига Қумқўрғон бекатидан кейинги бекатларгача олдиндан харид қилинган чипталар вокзал кассаларида қайтариб олинади.
Изоҳ (0)