Тошкент шаҳрида чақалоқни бегоналарга топшириб, ўзи ғойиб бўлган аёл қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шайхонтоҳур туманида 12 февраль куни соат 14.00 да 17-20 ёшлардаги номаълум аёл Навоий кўчасида жойлашган Марказий дорихона олдида турган Н.Мухторова ва А.Азизованинг ёнига келиб, чақалоқни ушлаб туришларини илтимос қилади. Болани уларга бериб, ўзи эса яширинади.
Бир ҳафталик қиз чақалоқнинг онасини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)