Дунёдаги энг йирик онлайн-ретейлер Amazon бир неча юзлаб ходимини ишдан бўшатади. Бу унинг Сиэтлдаги штаб-квартирасига ҳам даҳл қилади. Бу ҳақда The Seattle Times газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр манбалари маълумотига кўра, чакана савдо учун жавобгар бўлимлар ходимлари, жумладан, АҚШ чегараларидан ташқаридаги ходимлар ҳам қисқартирилади. Яқинда бир қатор бўлимларда янги ходимларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилган. Лавозимидан маҳрум этиладиганларнинг баъзилари бу ҳақда хабардор қилинган.
Amazon баъзи ходимларни қисқартиришни режалаштираётганлигини маълум қилди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)