Марс тупроғидаги бирикмалар бир неча дақиқада бутун бактериал маданиятларни йўқ қилиши мумкин. Бу каби хулосага олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлардан сўнг келинди, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.Ru.
Тадқиқотчиларда микроорганизмлар ростдан ҳам «Қизил сайёра» юзасида яшай оладими деган шубҳа пайдо бўлган.
Олимлар Марс тупроғининг таркибида перхлорат — хлор кислотасининг тузлари борлигини аниқлади. Перхлоратлар кучли оксидловчи ҳисобланади, бу эса Марс тупроқларида ҳаёт мавжуд деган тахминни деярли пучга чиқаради. Айнан ушбу тузли бирикма сабаб Марс юзасидаги сув суюқлигича қолади…
Ультрабинафша нурлар таъсирида перхлорат жуда кучли оксидловчига айланади, Марс атмосфераси Ерникидан анча юпақалиги ҳисобга олинадиган бўлса, «Қизил сайёра» юзасида бу каби нурланишлар жуда кўп.
Агарда олимларнинг фаразлари тўғри чиқса, Марс ҳаёт учун яроқсиз сайёрага айланади.
Изоҳ (0)