Америкалик физиклар янги ультрабинафша лампа яратди. Унинг нурланиши одам учун хавфсиз ҳисобланади, бироқ грипп вирусларини бутунлай бартараф қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ультрабинафша нурларнинг узоқ қисми одам танаси ичида кичик масофада тарқалади ва терини қоплаб турувчи ўлган ҳужайралар ёки кўз юзасидаги суюқлик қатлами орқали кира олмайди. Вируслар ва бактериялар ўлчамига кўра анча кичик, шу сабабли бундай ультрабинафша нур уларннг ДНКсига етиб бориши ва уларни йўқ қилиши мумкин.
Изоҳ (0)