Россиянинг Санкт-Петербург давлат университети олимлари космик кемаларни қизиб кетишдан ва денгизда сузувчи кемаларни сув ўсмликлари ва микроорганизмларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилувчи материал яратди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Материал қоронғуда ярқирайди, унинг иссиқликка чидамлилиги 320 даражани ташкил қилади. Ихтиро космик аппаратларда иссиқликни бошқариш тизимини такомиллаштиришга, шунингдек кемаларнинг сувости қисмини ҳимоялашга хизмат қилади.
Таъкидланишича, янги материалнинг ярқираши тез ва контактсиз равишда силикон қатламининг қалинлигини объект бўйлаб аниқлашга ва тезда камчиликни бартараф этишга имкон беради.
Унда токсик моддалар умуман йўқ ва сув ҳавзалари ҳайвонлари учун бутунлай хавфсиз ҳисобланади.
Изоҳ (0)