Денгиз ва қуруқлик ҳайвонларининг катта қисми Ер юзасидан 252 миллион йил аввал озон қатламининг йўқолиши ва флоранинг Қуёшдан тарқалган ультрабинафша нурлари билан оммавий стерилизация бўлиши оқибатида қирилиб кетган. Бу ҳақда Science Advances журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Перм даври охирида барча ўрмонлар ультрабинафша нурланиш даражасининг кескин ортиши натижасида йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин. Вулқонлар отилиши озон қатламини йўқ қилган ёки нозиклаштирган ва бу сайёра ўрмонларини йўқ қилиб юборган ҳамда уни барча озуқа занжири асосларидан маҳрум қилган», — деб маълум қилган Калифорния университети олими Жеффри Бенка.
Изоҳ (0)