Япония ҳукумати Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (ASEAN) мамлакатлари Пхеньянга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларни четлаб ўтиш учун КХДРга ноқонуний йўллар тақдим этмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда 12 февраль, душанба куни Япония ТИВ раҳбари Таро Коно маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Санкцияларга муносабатларимиз тўлиқ мос тушади. Япония Шимолий Корея ASEAN минтақасида БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан жорий этилган чекловларни четлаб ўтиш имкониятини топмаслиги учун кўмак кўрсатади», — дейди Коно.
У КХДР учун контрабанда нефть маҳсулотлари океаннинг ўзида танкердан танкерга қайта юкланганлиги фактларини келтириб ўтди. Япон вазирининг сўзларига қараганда, бу йил ASEANга раислик қилувчи Сингапур БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияларининг сўзсиз бажарилиши тарафдори.
Изоҳ (0)