Боливиянинг Оруро шаҳридаги фолклор карнавалининг биринчи кунида 21 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Жуда қайғули кун бўлди. Афсуски, бир неча ҳодиса рўй берди, 21 қурбон, 72 нафар жабрдийда қайд этилди», — деди мамлакат миллий полицияси қўмондони Фаустино Мендос.
Оруродаги карнавал яқинида газ баллони портлаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳат олди.
Яна икки йўл-транспорт ҳодисасида 13 киши қурбон бўлди. Улардан бири пойтахт Ла-Пасдан Орурога йўл олган кишилар билан рўй берди.
Изоҳ (0)