11 февраль куни соат 5.40 да Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманидаги «Чархин» МФЙда жойлашган уйда газ-ҳаво аралашмаси портлади. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида уй иккинчи қаватининг бир қисми қулаб тушди. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши портлашнинг асосий сабаби сифатида кўрилмоқда.
Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда..
«Xabar.uz» манбасига кўра, ушбу фожиа оқибатида 6 киши — 2 аёл ва 4 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Бир киши оғир ҳолатда касалхонага етказилди.
Изоҳ (0)