Францияда ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор Узбекистан павильони ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2018 йилнинг 8-19 май кунлари Франциянинг машҳур Круазет бульваридаги Фестиваллар ва конгресслар саройида ўтказиладиган халқаро кинофестивалдаги Ўзбекистон павильони Ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ёш киноижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилмоқда.
Бу борада Кинематографияни ривожлантириш маркази Канн кинофестивали дирекцияси билан шартнома имзолаган.
Павильон қатнашчилари меҳмонларга Ўзбекистон киноижодкорларининг фильмлари ҳамда мамлакатнинг кино саноати ҳақида маълумотлар тақдим этади. Шу ерда 2018 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган, жорий йилдан бошлаб халқаро кинофестиваль мақомини олган PROlogue лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилади.
Изоҳ (0)