Том Харди иштирокидаги «Веном» фильмининг биринчи трейлери тақдим этилди. Фильм сюжети ҳали номаълум, бироқ трейлердан кўринадики, ўзга сайёралик организм номаълум кема билан космосдан тушади, деб ёзмоқда TJournal.
Симбиоз ақлли бўлади ва журналист Эдди Брокнинг танасига ўрнашиб олади. Биринчи роликда «Веном»нинг ўзи кўринмаган, жонзот акс этган кичкина кадрни кўриш мумкин, холос.
Фильм режиссёри — Рубен Фляшер. Асосий ролларни Том Харди, Мишель Уильямс, Вуди Харрельсон ва Риз Ахмад ижро этган.
Изоҳ (0)