Сурияда 2–9 февраль орасида амалга оширилган авиазарбалар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди, деб хабар қилади «РБК».
БМТ сайтида келтирилган ҳисоботда аниқлик киритилишича, шу даврда 277 тинч фуқаро авиазарбалар қурбони бўлган, шуларнинг 230 нафари мамлакат президенти Башар Асад ва унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширилган авиаҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, 812 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)