Россиянинг Ставрополь ўлкасида Қизил китобга киритилган леопардлар савдоси билан шуғулланувчи сайт прокурор текширувидан сўнг ёпилади. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар берди.
Текширувлар натижасида сайтлардан бирида Россия Қизил китобига киритилган леопард савдоси ҳақидаги маълумотлар аниқланган. Хусусан, сайтда леопард боласини сотиб олиш таклиф қилинган. Эълонларда ҳайвонлар савдоси ҳеч қандай қонуний асос кўрсатилмаган.
Қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида судга сайтга киришни чеклаш ва унда жойлаштирилган маълумотларни Россия Федерацияси ҳудудида тарқатилиши тақиқланаган деб тан олиниши ҳақида ариза жўнатилган.
Изоҳ (0)