• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорога келган меҳмон меҳмонхонани ўмарди

    Жорий йил январь ойида Бухоро шаҳридаги «Бухоронур» хусусий меҳмонхонасида илгари ҳеч кузатилмаган воқеа юз берди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Хизмат муассасасида бир соатнинг нари-берисида унинг раҳбари Шаҳодат Очиловага тегишли 7 миллион сўмлик тилла тақинчоқ ва Фарғона вилоятидан сайёҳатга келган меҳмон Хайрулла Султонов сумкасидан 2,2 миллион сўм пул ғойиб бўлди. Водийлик меҳмон ушбу ҳолат ҳақида Бухоро шаҳар ички ишлар бошқармасига ёзма мурожаат қилди.

    Суриштирув-тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Нодира номидаги маҳалланинг Гулистон кўчасида яшовчи 36 ёшли Абдували Абдураҳмонов Бухоро шаҳрига келади. Бу кимсани қадимий обидалару, бу ерда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари эмас, бошқа нарса қизиқтирган. У кечга яқин «Бухоронур» меҳмонхонасининг иккинчи қаватида жойлашади.

    Одатда, ҳар қандай меҳмонхонага келган кишидан унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади. Маъмурият шу тартибга мувофиқ ўзини Абдувоҳид деб таништирган шахсдан паспорти сўралганда, у ҳозир ҳужжати ёнида эмаслиги ва эртага албатта тақдим этишини айтади. Иккинчи куни сўровга фурсат топилмайди ёки масала унутилади. Хуллас, Абдували меҳмонхонада рўйхатдан ўтмасдан тунайди.

    Кейинги кун у шаҳар кезиб, кечки пайт яна меҳмонхонага қайтади. Қарасаки, унга қарама-қарши хонада фарғоналик 3 нафар сайёҳ жойлашган. Бир оз вақт ўтгач, меҳмонхона соҳибаси ҳамроҳлигида водийлик меҳмонлар шаҳарга чиқишмоқчи бўлди. Қўналға мутасаддиси эса беозоргина бўлиб кўринган Абдували Абдураҳмоновга агар бирор жойга чиққудек бўлса, меҳмонхона эшиги (дарвозаси)ни қулфлаб кетишини тайинлаб, иккинчи захира калитини беради.

    Кимлиги ҳам номаълум шахсга кўрсатилган бундай ишончу илтифот унинг учун айни муддао эди. Ёлғиз ўзи қолган меҳмон вақтни бой бермайди, хоналарни бир амаллаб очади.

    «Бухоронур» соҳибаси ва меҳмонлар қайтиб келганида кириш эшиги қулфланган ва Абдували Абдураҳмонов бу ерни аллақачон тарк этган эди. Бу ҳолдан шубҳаланган Хайрулла Султонов хонадаги сумкасини кўздан кечиради. Не кўз билан кўрсинки, пул йўқ. Меҳмонхона соҳибаси ҳам жабрдийда бўлиб чиқди. Унинг яшаш хонасидаги тилла тақинчоқлар ҳам йўқолган эди.

    Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган бир неча кунлик тезкор суриштирув тадбирлари давомида Абдували Абдураҳмонов Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Лекин бу орада у 7 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни пойтахтдаги бозорлардан бирида 3 миллион сўмга сотишга улгурган экан.

    Абдувалининг ёнидан унинг шахсини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжат топилмади. Аммо осойишталик посбонлари унинг кимлиги, қилмишларини аниқлади.

    Абдували Абдураҳмонов муқаддам, яъни 2013 йилда ўзи яшайдиган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида қинғир ишга қўл уриб, унга нисбатан жиноят ишлари бўйича ҳудудий суд томонидан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган экан. Аммо у жазони ўташдан бўйин товлаб, текин бойлик орттириш орзусида юрт кезади. Ўша йили Абдували Фарғона вилоятига йўл олади.

    Нияти бузуқлиги ички ишлар идоралари эътиборига тушганда аёнлашди. Бир неча жиноятларни содир этишда гумонланган Абдувалининг паспорти олиб қўйилди. Ўзи эса масалага ойдинлик киритилгунга қадар ҳудуддан чиқиб кетмаслик тўғрисида тилхат ёзди, лекин қонун талабини бузди. Шунинг учун ҳам Жиноят кодексининг 166- ва 168-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбланган Абдувалига Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан қидирув эълон қилинган. Бухорода қилган ўғрилиги унинг жиноий ишларидаги сўнгги саҳифа бўлди.

    Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати, аниқроғи, паспорти бўлмаган фуқарога меҳмонхона хизмати кўрсатиш мумкин эмас. Негаки, бундайлар орасида қинғир ишга қўл урган ва урадиган, қидирувдаги шубҳали шахслар бўлиши мумкин. «Бухоронур»даги ҳолат бунга мисол. Қолаверса, хизмат кўрсатиш шохобчаларида, жумладан, меҳмонхоналарда видеокузатув мосламалари ўрнатилиши шарт. Афсуски, «Бухоронур»да бунга эътибор қилинмаган.

    09.02.2018, 21:53   Изоҳ (0)   32248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ҳаракат хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда (фото)

    09.02.2018, 21:31

    Ўзбекистонда 10 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди

    09.02.2018, 20:54

    Мактабларнинг 9—10-синф ўқувчилари ўртасида инглиз тилидаги иншолар танлови ўтказилди

    09.02.2018, 18:38

    Диаграмма: Ўзбекистоннинг сўнгги 12 йилдаги экспорт кўрсаткичлари

    09.02.2018, 18:28

    Шавкат Мирзиёев мактаб дастурига шахмат дарсини киритишни таклиф қилди

    09.02.2018, 18:14

    Паркентлик аёл рашк туфайли овсинига тан жароҳати етказди

    09.02.2018, 18:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда 74 та қоидабузарлик қилиб, қидирувда бўлган ҳайдовчи ушланди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 19:15

    Австралияда робот мушуклар ёлғизликка даво сифатида қўлланмоқда

    Гаджетлар | 3 июн, 18:49

    Бўрижарда чўкаётган қизчаларни қутқариб, ҳалок бўлган Абдуманноп Самиқовнинг оила аъзоларига “Жасорат” медали топширилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:35

    Муроджон Азимов Паралимпия ўйинлари совриндорига уй совға қилганди. Тадбиркор уй пулини ололмай сарсон

    Ўзбекистон | 3 июн, 18:21

    Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари Европа раҳбарларини Нетаньяхуга қарши чиқишга ундамоқда

    Дунё | 3 июн, 18:16

    “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олишни режалаштирди

    Спорт | 3 июн, 18:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.