10 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология маркази маълум қилди, дея хабар беради ЎзА.
Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, Устюрт бўйлаб кечаси 12-17, кундузи 2-7, Хоразм вилоятида кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ, чўл ҳудудлари бўйлаб айрим жойларда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 7-10 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ. Баланд тоғ ҳудудларида кечаси 13-18, кундузи 6-11 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)